Солиқ имтиёзлари туфайли 21,5 трлн сўм маблағ давлат бюджетига тушмай қолди
Жамият
−
24 Январь
7515Солиқ қўмитасининг хабар беришича, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида 117 мингдан ортиқ ташкилот умумий қиймати 21,5 трлн сўмдан ортиқ миқдордаги солиқ имтиёзларидан фойдаланган. Яъни, давлат бюджетига тушиши керак бўлган 21,5 трлн сўм (1 млрд 741 минг доллар) белгиланган имтиёзлар туфайли солиқ тўловчи корхоналарнинг ўзида қолган.
Бунда:
- 2 610 та корхона молиявий хизматлар бўйича 13,3 трлн сўмлик ҚҚСсиз операцияларни амалга оширган;
- 7 577 та корхона 25,7 трлн сўм миқдорида ҚҚС "ноль" ставкасини қўллаган.
2024 йилда солиқ имтиёзлари туфайли йўқотиладиган бюджет тушуми миқдори янада ортиши мумкин. Чунки давлат томонидан 2024-2026 йилларда қуйидаги тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахсларга солиқ имтиёзлари берилди.
2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури”да иштирок этадиган тижорат банкларининг лойиҳалар учун ажратилган банк кредитлари бўйича олинган фоизлар тарзидаги даромадлари фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш мақсадларида чегириладиган харажатлар сифатида эътироф этилади.
2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январга қадар “Изланиш ва ривожланиш” марказларининг объектлари ва улар эгаллаган ер участкалари учун юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
2028 йил 1 январга қадар халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ва жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товар (хизмат)ларни реализация қилишга доир айланма ҚҚСдан озод қилинади.
2024 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабрга қадар қимматбаҳо, рангли ёки радиоактив металларни, нодир элементларни ҳамда углеводород хомашёсини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи юридик шахсларга нисбатан махсус рента солиғи солинмайди. Мазкур қоида қазиб олиш 2024 йил 1 январдан 2025 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда бошланган ер қаъри участкасига нисбатан қўлланилади ва бу бўйича фаолиятни амалга оширишнинг бутун даври учун татбиқ этилади.
Моҳинур Маматова
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь