Бюджет маблағларини сарфлаш тартибига янги талаблар киритилди

Жамият

image
Президент 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади north_east

Президент 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунни имзолади

Ўзбекистонда давлат бюджети маблағларини режалаштириш ва сарфлаш тартибига янги талаблар киритилди. Энди асоссиз ёки самараси паст деб топилган бюджет харажатлари қисқартирилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 27 июль куни давлат рўйхатидан ўтказилган 3558-5-сонли ҳужжат билан тасдиқланган ўзгартиришларда назарда тутилган.

Адлия вазирлиги давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди.

Янги тартибга кўра, бюджет сўровларида асоссиз ёки самарадорлиги паст деб топилган харажатлар қайта кўриб чиқилади. Ташкилотлар тегишли билдирнома олганидан сўнг 3 иш куни ичида янгиланган бюджет сўровини тақдим этиши керак бўлади.

Шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчи ташкилотларнинг ривожлантириш дастурлари энди камида 3 йиллик муддатга тузилади. Уларда аниқ натижа кўрсаткичлари ҳамда кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самарадорлик белгиланади.

Ўзгартишлар доирасида маҳаллий бюджетларни режалаштиришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли ҳам оширилади. Улар даромадлар прогнози, харажатлар миқдори ва бюджетлараро трансфертлар бўйича таклифларни шакллантиришда иштирок этади.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаси ажратиш бўйича талабномалар 5 иш куни ичида кўриб чиқилади, натижаси эса аризачига 1 иш куни ичида маълум қилинади.

Қайд этилишича, мазкур ўзгартиришлар бюджет маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, давлат молияси барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 25 декабрь куни “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун қабул қилинганди. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 5 декабрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2025 йил 18 декабрда маъқулланган. Қонунга кўра, 1-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ушбу қонунга мувофиқ ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2026 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг