Мирзиёев Бишкекдан Душанбега йўлга чиқди
Жамият
−
14 Июнь 2019
4161Бугун, 14 июнь куни Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси якунига етди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Бишкекдан Душанбега жўнаб кетди.
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити “Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона назар билан” мавзуси остида ўтади. Унинг ишида кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлардан, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлардан 30 дан зиёд делегация иштирок этиши кутилмоқда.