Соғлиқни сақлаш вазири ишдан олинди

Жамият

image

Бугун, 5 май куни Асилбек Анварович Худаяров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Элдор Эркинович Одилов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.

Бундан илгарироқ Элдор Одилов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Маълумот учун, Асилбек Худаяров 2024 йилнинг январидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди. Шунингдек, муқаддам у соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. Кейинги йилларда Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси раҳбари сифатида ишлаган. 2023 йилнинг октябрида Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Одилов Асилбек Худаяров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг