Содиқжон Турдиев вазир ўринбосари бўлди
Жамият
−
19 Февраль 2020
10250Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур фармонга биноан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.
Жорий йилнинг 17 январь куни “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб тайинланган Содиқжон Турдиев Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Содиқжон Турдиев янги лавозимда кексаларни ижтимоий рағбатлантириш, ёшларда ватанпарварликни мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади. У бир вақтнинг ўзида “Нуроний” жамғармасига раисликни ҳам бажаради.
У Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолигига тайинланган эди.
Маълумот учун, Содиқжон Турдиев 2010—2013 йилларда Халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати бўлган. 2012 йилга қадар “Асака жилоси” фермер хўжалигига раҳбарлик қилган. 2012 йил ноябрида Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раислигига сайланган. У 2013 йил декабрида ЎзЛиДеП етакчилигига сайланган, 2015 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари бўлган. 2018 йилнинг августида эса партия лидерлигини тарк этиб, Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти қуйидаги таркибда шакллантирилди:
- Вазир – Раҳмат Маматов;
- Вазирнинг биринчи ўринбосари – Элмира Боситхонова;
- Вазир ўринбосари – Ботир Парпиев;
- Вазир ўринбосари – Содиқжон Турдиев;
- Вазир ўринбосари – Азиз Икромов.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь