Собиқ вазир ўринбосари туман ҳокими бўлди

Жамият

image

Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига Азизбек Рахимович Латифжонов тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Азизбек Раҳимович Латифжонов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг моддий-техника ва молия-иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Азизбек Латифжонов 1977 йилда Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган. 1999 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1994 йилда “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” очиқ акциядорлик тижорат банки Андижон вилояти бўлими пул алмаштириш шохобчаси кассири вазифасидан бошлаган. 1999-2017 йилларда “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” очиқ акциядорлик тижорат банки Андижон вилояти бўлими халқ хўжалиги тармоқларини кредитлаштириш ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари, 2001-2003 йилларда - банкнинг Андижон филиали қурилиш мажмуаси корхона ва ташкилотларига қарз бериш, капитал маблағларни молиялаштириш ва техник назорати бўлими бошлиғи, 2003-2006 йилларда – “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” очиқ акциядорлик тижорат банки Бунёдкор филиали бошқарувчиси, 2006-2007 йилларда “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” очиқ акциядорлик тижорат банки капитал қурилиш бошқармаси кўчмас мулк бўлими бошлиғи, 2007 йилда Молия вазирлиги Ғазначилиги Методология, молиявий ресурслар ва ҳисобларни бошқариш бошқармасининг бюджетнинг ғазна ижроси методологияси бўлими етакчи мутахассиси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси республика бюджетининг ғазначилик ижроси бошқармаси бюджетдан маблағ олувчилар шартномаларини рўйхатдан ўтказиш бўлими етакчи иқтисодчиси вазифаларида фаолият кўрсатган.

Шунингдек, 2007-2011 ййилларда Молия вазирлиги Инвестициялар бошқармаси ҳудудий капитал қурилиш дастурларини молиявий тартибга солиш бўлими бошлиғи, 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги инвестициялар бошқармаси бошлиғи ўринбосари–ҳудудий капитал қурилиш дастурларини молиявий тартибга солиш бўлими бошлиғи, 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги инвестициялар бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Андижон

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг