Собиқ вазир Нурафшонга ҳоким бўлди
Жамият
−
15 Январь 2021
9516Бугун, 15 январь куни Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 24-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади ва Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига Салиев Музаффар Холдорбоевич номзодини тавсия этди.
Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан муҳокамалардан сўнг, Музаффар Холдорбоевич Салиев Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бу лавозимда Қаҳрамон Ҳакимовнинг ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Музаффар Салиев шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг ўрнига Шерзод Ҳидоятов вазир лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь