Собиқ вазир Нурафшонга ҳоким бўлди
Local
−
15 January 2021 11412 1 minute
Бугун, 15 январь куни Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 24-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади ва Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига Салиев Музаффар Холдорбоевич номзодини тавсия этди.
Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан муҳокамалардан сўнг, Музаффар Холдорбоевич Салиев Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бу лавозимда Қаҳрамон Ҳакимовнинг ўрнини эгаллади.
Маълумот учун, Музаффар Салиев шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг ўрнига Шерзод Ҳидоятов вазир лавозимига тайинланди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September