Собиқ президент уй қамоғига олинди

Олам

image

Албания суди собиқ президент ва бош вазир Сали Беришани мансабини суиистеъмол қилишда ва коррупцияда айблаб, уй қамоғида сақлашга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Прокурорлар 79 ёшли Беришани 2005-2009 йилларда бош вазир бўлган пайтида қариндошлари, хусусан, куёви Жамарбер Маллтезининг давлат ерларини хусусийлаштиришда воситачилик қилганликда айбламоқда. Суд ушбу талабни қаноатлантириб, уни уй қамоғига ҳукм қилди.

Собиқ бош вазир бу айбловларни рад этиб, бу каби бўҳтонлар мухолифатнинг овозини ўчириш учун ўйлаб топилгани ва уларнинг ортида амалдаги Бош вазир Эди Рама турганини айтган.

Маълумот учун, Бериша 1992-1997-йилларда президент, 2005-2013-йилларда эса бош вазир бўлган. 2021 йилда Қўшма Штатлар унга ва унинг оиласига АҚШга киришни тақиқлади ва Давлат департаменти уни бош вазир лавозимида ишлаган вақтида коррупцион ҳаракатларда, жумладан, ҳокимиятдан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланганликда айблади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойи охирларида, Марказий Африкада жойлашган Габон давлати Президенти уй қамоғига олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

президент Албания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг