Собиқ мудофаа вазири ўлдирилган Ларижонийнинг ўрнини эгаллади

Олам

image

Эроннинг собиқ мудофаа вазири Ҳусайн Деҳган ўлдирилган Али Ларижоний ўрнига Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Didban Iran” хабар берди.

Ҳусайн Деҳган – собиқ ҳарбий офицер бўлиб, 2023 йилдан буён “Мостазафан” жамғармаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. У 2013 йилдан 2017 йилгача Эрон мудофаа вазири бўлган.

Деҳган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ва унинг ҳарбий-ҳаво кучларида қўмондон бўлиб хизмат қилган. 2019 йил ноябрь ойида АҚШ Давлат департаменти уни санкциялар рўйхатига киритган. Бунга унинг 1983 йилда Байрутдаги казармаларда содир этилган портлашларни ташкил этишдаги иштироки сабаб қилиб кўрсатилган (ўшанда “Ҳизбуллоҳ” 241 нафар америкалик аскарни ўлдиргани айтилади).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон амалдаги етакчилардан бири Али Ларижонийнинг ўлимини тасдиқлаган эди. У билан бирга ўғли ва қўриқчилари ҳам ҳалок бўлган. Исроил Мудофаа вазири Исраэл Кац Ларижоний авиазарба оқибатида йўқ қилинганини маълум қилган.

Али Ларижоний Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаган. У Олий раҳбар Оятуллоҳ Хоманаийнинг кенгашдаги вакили сифатида ядро дастури каби миллий хавфсизликнинг энг муҳим масалалари бўйича музокараларга масъул эди. ОАВ уни Эрон сиёсатидаги энг нуфузли шахслардан бири деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Али Ларижоний Ҳусайн Деҳган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг