Собиқ ИИО ходимининг машинасидан қарийб 1 кг “гашиш” чиқди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида собиқ ички ишлар ходими бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина ичида 979 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Бўка-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган, собиқ ички ишлар ходими бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина тўхтатилган. Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда – 1975 йилда туғилган Қозоғистон Республикаси фуқароси ва Бўка туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган  шахс кетаётганлиги маълум бўлиб, машинанинг орқа ўриндиғи ортида 979 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериклари бўлган Бекобод туманида яшовчи, 1989 ва 2001 йилда туғилган  2 нафар фуқаро ушланиб, улардан ҳам 437 гр “гашиш” моддаси олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгиобод МФЙда истиқомат қилувчи, 1988 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ва “Бирлик” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро қўлга олиниб, улардан 976 гр марихуана олинган. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарё вилоятида фермернинг укаси акасининг фермер хўжалигининг 20 сотих ерида гиёҳвандлик воситалари етиштиргани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўрта Чирчиқ ИИО “гашиш”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг