Собиқ депутат Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси этиб тайинланди
Жамият
−
23 Февраль 2022
7237Нуриддин Намозович Муродов Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Нуриддин Муродов бунгача Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. У Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳам бўлган.
Шунингдек, Кенгаш қарори билан:
Гулчеҳра Уразалиевна Опаева – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Сарвар Ғайратжонович Солиев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Бахтиёр Хайдарович Мадаминов – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Омон Илҳомович Сатторов – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь