Собиқ депутат Қобул Дўсов қамоққа олинди
3-саҳифа
−
25 Январь
25372Кеча, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат фаоли Қобул Дўсовни Самарқанд вилоятида ҳибсга олди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли, "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Ташановга Дўсов билан биргаликда олиб кетилган ва кейинчалик қўйиб юборилган шериги қўнғироқ қилган.
“Менга Қобул билан бирга вазирликка олиб келинган, сўнг қўйиб юборилган шериги қўнғироқ қилди. Расмийлар унинг пробация қоидаларини бузганлигини айтиб, шартли қамоқни ҳақиқийсига алмаштирибди”, деб ёзади Ташанов.
Ҳолат юзасидан ҳозиргача расмий муносабат берилмади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 22 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида собиқ депутат Қобул Дўсовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинганди. Суд ҳукмига мувофиқ Дўсов жабрланувчи (Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари) Фарҳод Боқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.