Собиқ Бош вазирга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Олам

image

Арманистон Тергов қўмитаси ҳокимиятни эгаллаб олишга, конституциявий тузумни ағдаришга ва зўравонликдан фойдаланишга чақириқларда айбланаётган “Ватанни қутқариш учун” мухолифат ҳаракати раҳбари, собиқ Бош вазир Вазген Манукянга қарши жиноий иш бўйича дастлабки терговни якунлади.  . 

"Арменпресс" бу ҳақда Арманистон Тергов қўмитасининг баёнотига асосланиб хабар бермоқда. 

Манукянга Арманистон Республикаси Жиноят кодексининг 301-моддаси (ҳокимиятни эгаллаб олишга, ҳудудий яхлитликни бузишга ёки конституциявий тузумни зўрлик билан ағдаришга даъват қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди ва ёзма равишда мамлакатни тарк этмаслик бўйича тилхат олиш профилактика чораси сифатида танланди.

2021 йил 9 мартда Манукянга қўйилган айбловга яна бири қўшилади. 26 февраль куни бўлиб ўтган митингда сиёсатчи ҳокимиятни эгаллаб олишга ва конституциявий тузумни ағдаришга чақирди. 

“Дастлабки тергов якунланди ва айблов хулосаси билан жиноят иши судга юборилиши тўғрисида ариза билан Арманистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди”,  дейилади Тергов қўмитасида.

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Бош штаб Ҳукумат ва Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди. Бу Бош штаб бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатряннинг ишдан бўшатилишига ҳарбийларнинг жавоби эди. Айни вақтда мамлакат Пашинянга нисбатан норозилик кайфияти авж олмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Вазген Манукян

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг