Собчак қайси давлатга қандай қочгани маълум бўлди
Маданият-санъат
−
27 Октябрь 2022
18291Журналист Ксения Собчак Литвага кириш ҳуқуқига эга эди, чунки унда Исроил фуқароси эканини тасдиқловчи ҳужжат – пасспорт бор эди. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси Давлат хавфсизлик департаменти директори Дарюс Яунишкис бугун, 27 октябрь куни куни “Ziniu Radijas” радиостанцияси эфирида маълум қилди.
“Собчак Исроил фуқароси, шу мақомда Исроил паспорти билан Литвага кириши мумкин, виза талаб қилинмайди ва бу ерда 90 кун қолади”, дейди у.
Кеча, 26 октябрь куни ОАВ Собчак Литвага Беларусь орқали кириб келгани ҳақида хабар берди. Ҳозирча бу фактни расмий тасдиқлаганича йўқ.
“Ҳа, Собчак Литвада эканлигини тасдиқлай оламан”, дейди давлат хавфсизлик департаменти директори.
Собчак Литвага қабул қилинганда унинг мамлакатда қолиши миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан баҳоланганми ёки йўқми, Яунишкис аниқлик киритмади.
“Ҳозирча бизда бу миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ”, дейди у.
Москванинг Тверской суди “Ростех” раҳбари Сергей Чемезовдан 11 миллион рубл ундириш иши бўйича Собчак тижорат директори Кирилл Суханов ва “Tatler” газетасининг собиқ бош муҳаррири Ариан Романовскийни (Кузьмин) 24 декабргача ҳибсга олди.
Эслатиб ўтамиз, Собчак Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 163-моддаси 3-қисми "б" банди (йирик миқдордаги мол-мулкни қўлга киритиш мақсадида товламачилик) бўйича гумон қилинмоқда. Иш бўйича жабрланувчи “Ростех” мансабдор шахсидир. Агар унга қарши айблов судда ўз исботини тобса, Собчак 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Ушбу иш бўйича Собчакнинг тижорат директори Кирилл Суханов ва “Tatler” газетасининг собиқ бош муҳаррири Ариан Романовский (Кузьмин) қўлга олинган. Собчак Россия Федерациясидан қочиб кетган, 26 октябрь куни эрталаб унинг уйи тинтув қилинган.
Ксения Собчак Санкт-Петербургнинг собиқ мэри Анатолий Собчакнинг қизи бўлиб, унинг 1990-йилларда ҳамкори Владимир Путин бўлган. У Россия телевидениесида кўп ишлаган, машҳур шоуларнинг бошловчиси эди. 2011 йилги Давлат Думасига сайловлардан сўнг у норозилик акцияларида қатнашди ва Мухолифатни мувофиқлаштириш кенгашига қўшилди.
Шундан сўнг у бир неча йил "Дождь" телеканалида ишлади, телеканал мухбири сифатида у Владимир Путиннинг матбуот анжуманларида қатнашди.
2018 йилда Собчак президентлик сайловларида қатнашди, оммавий ахборот воситалари сайловларга эътиборни қаратиш ва мамлакатда мухолифат борлигини кўрсатиш учун унинг номзоди Кремль билан келишилганини ёзди. Унинг ўзи бу айбловларни рад этди.
Украинада уруш бошланганидан сўнг, россиялик журналистларга босим сезиларли даражада ошди, маъмурий ва жиноий кодексларга армияни обрўсизлантириш ва ҳарбий фейкларга оид моддалар киритилгани сабабли юзлаб оммавий ахборот воситалари ходимлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь