“Снос” бўйича судда ютқазган ҳокимликларни давлат божидан озод қилиш таклиф қилиняпти

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритишни таклиф қиляпти. Ҳокимлик тегишли қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиқди ва муҳокамага қўйди.

Ҳокимлик қонуннинг 9-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмунда 141-банд билан тўлдиришни таклиф қиляпти:

“14-1) давлат органлари – ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан”

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, келгусида давлат органларининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволари иқтисодий судларда қониқтирилмаган ҳолларда ҳам (яъни суд давлат органлари фойдасига ҳукм қилмаса ҳам) давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Эслатиб ўтамиз, қонуннинг амалдаги ҳолатида 9-моддада иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлар рўйхати 26 та бандда санаб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

снос

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг