Словакия Бош вазирига қилинган суиқасд террорчилик ҳужуми сифатида қайта таснифланди
Олам
−
04 Июль
4451Словакия Бош вазири Роберт Фицога 15 май куни содир этилган суиқасд иши ўта оғир жиноят – террорчилик ҳаракати сифатида қайта тоифаланди. Бу ҳақда Словакия Бош прокурори Марос Зилинкан Facebook’даги саҳифасида ёзди.
Бош прокурор Марос Зилинканинг сўзларига кўра, бу қарор тергов давомида олинган далиллар асосида қабул қилинган.
“Бош вазирни отиб ўлдирган Юрай Цинтулага ишнинг қайта таснифланиши ҳақида аллақачон маълум қилинган. Энди уни 20 йиллик қамоқ жазоси ёки умрбод қамоқ жазоси кутмоқда “ дейди Бош прокурор.
Маълумот учун, 15 май куни 71 ёшли Юрай Цинтула ҳукумат йиғилиши бўлиб ўтаётган Гандлова шаҳрида Фицони бир неча марта отиб ташлаган. Бош вазир учта ўқ жароҳати билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Отишма содир этган шахснинг ўзи дарҳол қўлга олинди. Кейинчалик у ўз ҳаракатини Словакия ҳукумати сиёсатига рози эмаслиги билан изоҳлаган.
1 июль куни Словакия Мудофаа вазири Роберта Калиняка Бош вазирнинг аҳволи аллақачон яхшиланганини ва у тез орада ўз вазифасига қайтишини маълум қилган.
Азизбек Эшмаматов