“Сиз бизга душман эмассиз”. Байден россияликларга мурожаат қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Россия фуқароларига мурожаат қилди. У росияликларни Қўшма Штатлар, НАТО ёки Украинадан қўрқмасликка чақирди.

“Россия фуқароларига: сиз бизнинг душман эмассиз. Ва сизлар Украина билан қонли уруш хоҳлашингизга ишонмайман”, деган Оқ уй раҳбари махсус мурожаат билан чиқиб.

Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни Россия Украина билан чегарадаги қўшинларини машғулотлардаги вазифаси якунлангани сабабли сабабли одатий жойига қайтаришни бошлади.

Қайд этиш керакки, Россиянинг машғулотлар туфайли Украина билан чегарага қўшин тўплаши сабаб Шарқий Европада инқироз юзага келди. Айни вақтда АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияни босқинга тайёрланишда айблаб келяпти. АҚШ Президенти Байден Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтганди. 30 дан ортиқ давлатлар фуқароларидан Украинага бормасликни сўрамоқда. АҚШ Киевдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилди.  

Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб келмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия уруш ҳолатида эмаслигини ва Украина билан уруш қилиш нияти йўқлигини айтмоқда. Вазир, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Россияга қарши “ташвиқот кампанияси” бошлаганликда айблаб, бундай ҳаракатлар Киевни мамлакат шарқидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга ундашидан огоҳлантирди.

Шу фонда АҚШнинг Украинадаги элчихонаси ходимлари Киевдан Львовга кўчирилди. Австралия ва Канада ҳам дипломатик ваколатхоналарини ушбу шаҳарга кўчирмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

514

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг