“Сити” чемпионлик курашида очко йўқотди

Спорт

image

Кеча, 4 май куни Англия Премьер-лигаси 35-тур доирасида чемпионлик учун курашаётган “Манчестер Сити” сафарда “Эвертон” билан дуранг ўйнади.

Учрашув Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтди ва 3:3 ҳисобида якунланди. Мезбонлар сафида Тьерно Барри дубль қайд этди, яна бир голни Жейк О’Брайен киритди. Меҳмонлар сафида эса, икки бора Жереми Доку ҳамда Эрлинг Ҳоланд гол муаллифига айланди. Ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

“Эвертон” ушбу дуранг орқали ўз майдонида “Манчестер Сити”га қарши кетма-кет 8 ўйиндан иборат мағлубиятлар сериясига барҳам берди. Шу тариқа, “шаҳарликлар”нинг чемпионлик курашида имкониятлар бироз пасайди.

Ҳозирда “Манчестер Сити” 71 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва Лондоннинг “Арсенал” клубидан 5 очкога ортда қолмоқда (битта ўйин кам). “Эвертон” эса, 48 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.

Маълумот учун, кейинги турда “Манчестер Сити” жорий йилнинг 9 май куни “Брентфорд”ни қабул қилади. “Арсенал” эса, 10 май санасида “Вест Хэм” майдонига сафар қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Премьер-лига “Манчестер Сити” Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг