Сиси сайловолди кампанияси учун йиғилган пулларни Фаластинга бермоқчи
Олам
−
09 Ноябрь 2023
5744Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси сайловолди кампанияси учун сарфланадиган харажатларни минималлаштиришни ва барча ихтиёрий бадалларни Фаластинга хайрия қилишни буюрди. Бу ҳақда Қоҳирадаги матбуот анжуманида кампания раҳбари Маҳмуд Фаузий маълум қилди.
“Бизнинг номзодимиз Фаластин бошдан кечираётган шароитларни ҳисобга олган ҳолда сайловолди ташвиқоти харажатларини камайтиришга ва уларни минимал даражага туширишга қарор қилди”, дейди Фаузий.
Унинг сўзларига кўра, ас-Сиси кампания учун барча хайриялар тўлиқ Фаластин манфаатига йўналтирилишини буюрган.
Маълумот учун, Мисрдаги навбатдаги президентлик сайлови жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мамлакат Миллий сайлов комиссияси эълон қилган номзодлар орасида амалдаги раҳбар Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Миср социал-демократик партияси етакчиси Фарид Заҳрон, “Янги Вафд” партияси раҳбари Абдел Санад Ямама ва Республикачилар халқ партияси етакчиси Ҳазем Умар бор.
LiveБарчаси