Сирдарёда Осиё чемпионининг ота-онасига Умрага йўлланма берилди

Спорт

image

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Наврўз сайлида яқинда якунига етган U-20 Осиё чемпионатида кубокни қўлга киритган терма жамоа вакили Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига Умрага йўлланма берилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев ташкил этилган байрамда иштирок этиб, Файзуллаевнинг ота-онасига шахсан ўзи Умрага йўлланмани топширган.

“Ўйлаймизки, кейинги жаҳон чемпионатларида ҳам ватанимиз байроғини юқори чўққига кўтаришда Аббосбекнинг ҳиссаси катта бўлади. Жамоатчилик кенгаши билан келишиб, 2023 йил апрель ойида сизларни (Аббос Файзуллаевнинг ота-онасига қараб) Умра сафарига юбориш бўйича қарор қабул қилдим”, дейди Маҳмудалиев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистонда футбол бўйича U-20 Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Турнир якунларига кўра мезбон – Ўзбекистон жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Финал баҳсида Равшан Ҳайдаров шогирдлари ироқлик футболчиларни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Футбол бўйича U-20 Осиё Кубоги ғолиби Аббос Файзуллаев чемпионатнинг “Энг яхши футболчиси” деб топилди. Ғолибларга совға сифатида 33 та Gentra автомобиллари топширилди.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Осиё чемпиони Умрага йўлланма Аббос Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг