Ўзбекистонлик футболчиларнинг Эронга қарши ўйини қандай баҳоланди? 

Sport

image

25 март куни Теҳрондаги “Озодий” стадионида бўлиб ўтган Эрон-Ўзбекистон ўйинида Аббос Файзуллаев Ўзбекистон сафида энг юқори балл олди ва у 7.8 баллга лойиқ кўрилди. Бу ҳақда “Sofascore” нашри хабар берди.

Ушбу ўйинда Ўзбекистон сафида энг паст баллга ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов лойиқ кўрилди ва у 6.5 балл олди.

Теҳронда бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон Эрон меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Шу тариқа, Эрон очколар сонини 20 тага етказиб олди ва муддатидан аввал мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон эса очколарини 17 тага етказиб 2-ўринда қолди ва йўлланмани қўлга киритиш учун имкониятини сақлаб қолди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends