Сирдарёда қиморбоз жиян холасининг намоз ўқиётган ўғлини ўлдирди

3-саҳифа

image

Сирдарёда тотализаторда 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ ютқазиб қўйган шахс ўз холасининг ўғлини намоз ўқиётган вақтида пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят суди Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи 26 ёшли Х.Бозоров онлайн қимор ўйинларини ўйнаб, натижада 100 миллион сўмдан ортиқ қарз бўлиб қолади. Шу боис, холасининг уйидаги сейфда таҳминан 5 000 АҚШ доллари борлигини билиб, уни босқинчилик йўли билан ўзлаштирмоқчи бўлган.

Жорий йилнинг 18 март куни соат 13:00 ларда холаси М.Ортиқованинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) уйига кириб, унинг 2003 йилда туғилган фарзанди Б.Ортиқов намоз ўқиётганидан фойдаланиб, унга ошхона пичоғи билан 10 маротаба зарба бериб, юз қисмини кўрпа билан ёпиб, бўғиб қасддан ўлдиришга ҳаракат қилади. Бу вақтда боланинг ёрдам сўраб бақираётганини эшитган қўшниси югуриб кириб, ички ишлар ходимларини чақиришини айтади. Шундан сўнг жиноятчи кўчага қочиб чиқиб кетади.

Маълум қилинишича, жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида жорий йилнинг 18 март куни соат 15:50 да Шошилинч тез ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида жорий йил 24 август куни мазкур жиноят бўйича очилган жиноят иши кўриб чиқилиб, жиноятчига Жиноят кодексинингнинг 97-моддаси 2-қисми “ж”, “и” бандлари, 164-моддаси 3-қисми “г” банди ва 25,97-моддаси 2-қисми “р” банди билан, шунингдек, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноятчи жазонинг дастлабки 3 йили турмага қамаш тариқасида, қолган қисми эса умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик намоз

Баҳолаганлар

1021

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг