Сирдарёда газ баллони портлаган Nexia сочилиб кетди
3-саҳифа
−
21 Апрель 2022 25857 1 дақиқа
Бугун, 21 апрель куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида Nexia-3 русумли автомобилга ўрнатилган газ баллони портлади. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати маълум қилди.
Бошқармага кўра, соат 09:50 ларда, Янгиер шаҳри, “А.Жомий” МФЙ Пахтакор кўчасида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилоти биноси рўпарасида қолдирилган, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Б.Қ.га тегишли Nexia-3 русумли автомобилининг газ баллонида ёрилиш содир бўлган. Натижада, автомобиль буткул яроқсиз ҳолга келган ва ёнидаги 2 та автотранспорт воситасига техник зарар етган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги айтилмоқда.
Ҳозирда вилоят ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.