Сирдарёда давлат идоралари ва банклар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда
Жамият
−
02 Февраль 2022
4881Сирдарё вилоятида мажбурий меҳнатга йўл қўйилаётгани айтилмоқда. Вилоятдаги ташкилотлар ва банклар кўчаларга тош тўқиш, тозалаш қурилиш ишларини бажаришга бириктириб қўйилган. Бу ҳақда Олий Мажлис депутат Расул Кушербоев маълум қилди.
“Бизда Сирдарё вилоятидаги бир қатор ташкилотлар ва банкларни Боёвут туманидаги ободонлаштириш ишларига мажбурланмоқда”, деган исми ошкор этилишини хоҳламаган манба.
Аҳамитли томони, мажбурий меҳнатга қарши курашиши, меҳнат қонунчилигини амалга ошириши керак бўлган Бандлик бошқармаси ҳам рўйхатга киритилган.
Мазкур ҳолат юзасидан республика даражасидаги идоралар ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳозирча расмий муносабат билдирмади.
LiveБарчаси