Сирдарёда чорраҳада тўхтаган Lacetti ёниб кетди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳудудидаги чорраҳада тўхтаган Lacetti ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, бугун, 21 июнь куни соат 12:30 да Гулистон шаҳар Бўстон махалласи ҳудудидаги чорраҳада Lacetti русумли автомашинанинг мотор қисмида ёнғин содир бўлган.

Ёнғинга 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:34 да етиб бориб, соат 12:40 да тўлиқ ўчирилган. Мазкур ҳодиса оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Шунингдек, ҳозирда ёнғиннинг тахминий сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода Gentra ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ёнғин Сирдарё Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг