Бухорода Gentra ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бухоро шаҳрида йўл четида турган машина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 14 июнь куни соат 14:09 да Бухоро шаҳар “Хўжамушкин” МФЙ Алпомиш кўчасида йўл ёқасида турган Gentra (Lacetti) русумли машинада ёнғин юзага келган. 2015 йилда ишлаб чиқарилган, кулранг тусли  Gentra автомобилида кузатилган ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Махсус техникалар ёнғинни ўчириш учун 14:12 да етиб бориб, соат 14:16 да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида автомашинанинг мотор ва олд капот қисми ёнган. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг