Сирдарёда бир оиланинг икки аъзоси ёнғинда ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 20 ноябрь куни тунда Сирдарё вилоятидаги хонадонлардан бирида юз берган ёнғин натижасида икки киши ҳалок бўлди. бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилди.

Соат 3:06 да Сирдарё тумани ФВБ навбатчи-дипетчерлик хизматига Сирдарё тумани, Ёшлик маҳалласи Ихлос кўчаси 23-уйдаги 3 та вақтинчалик қурилган (времянка) хонанинг 38 кв.м. майдонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ҳабар келиб тушган. Ёнғин жойига, жанговар экипажлар соат 3:18 да етиб бориб, 3:55 да ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида, яшаш уйи ичида бўлган, уй эгаси 1974 йилда туғилган М.И. ва унинг ўғли 2001 йилда туғилган М.Қ.нинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган. 

Шунингдек, ёнғин содир бўлган хонадонда бўлган уй эгасининг ўғли 2004 йилда туғилган М.Қ ва уй эгасининг жияни 2006 йилда туғилган С.Қ. куйиш тан жароҳати олганлар.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳозирда ҳолат бўйича туман прокуратураси ва туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг