Сирдарёда аёл ўқувчилар кўз ўнгида ўқитувчини калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
14 Февраль 2025 16751 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги мактабларнинг бирида аёл ўқитувчини ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова муносабат билдирди.
Видеода ўқувчининг онаси синфда ўқитувчига қўпол муомалада бўлиб, унинг юзига мушт туширгани, ўлдириш билан таҳдид қилганини кўриш мумкин. Вазир Ҳилола Умарова ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинганини маълум қилди.
Умарова бу воқеа Сирдарё вилоят ММТБ ишчи гуруҳи томонидан ўрганилаётганини, ўрганиш натижаларига кўра тез орада жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда она ўқувчилар олдида ўқитувчини калтаклаганди. 11 февраль куни аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилган. У Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Моҳимбегим Маъруфалиева
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь