Сирдарёда 7 килолик чақалоқ туғилди
Жамият
−
13 Апрель 2022
15930Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси акушерлик комплексида унча мунча эмас, нақд етти килолик қизалоқ туғилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Санат Қодировнинг айтишича, чақалоқнинг саломатлиги яхши. Она ва болага шифокор ва ҳамширалар белгиланган тартибда ёрдам кўрсатяпти. Уларнинг саломатлиги назоратда.
Чақалоқ кесарча кесиш амалиёти орқали олинди.
Таъкидланишича, бундай вазнли чақалоқ, Сирдарё вилоят тарихида биринчи бор туғилган. Уни дунёга келтирган она, асли Сирдарё туманидан бўлиб, 1998 йилда туғилган.
LiveБарчаси