Сирдарёда 5 млрд сўмдан зиёд газ ўғирланди
3-саҳифа
−
14 Ноябрь
2367Сирдарё вилоятида 5 млрд сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзенергоинспексия” Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида Янгиер шаҳрида жойлашган “Й-З.Э.” МЧЖга қарашли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхонаси ўз биносида ҳисоблагичсиз тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 5 млрд 25 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 1,1 млрд сўмлик электр ўғирлаган цех аниқланганди. Шароф Рашидов туманида фуқаро С.Ў. га тегишли дарвоза ясаш цехида электр қурилмаларини (қуввати 16,3 кВт) шартномасиз, ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.