Сирдарёда 3 киши қудуқдаги газдан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
26 Май 4251 1 дақиқа
Жорий йилнинг 22 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида уч киши қудуқдаги газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақдаги маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат туманнинг “Дўстлик” МФЙ Ширин кўчасида содир бўлган. 1958 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонидаги сизот сувларини сақловчи қудуқни (чуқурлиги 5 метр) тозалаш мақсадида тушиб, қудуқда ҳосил бўлган заҳарли газдан нафас олиши оқибатида вафот этган.
Уни қутқариш мақсадида қудуққа тушган 1986 йилда туғилган фарзанди ва 1979 йилда туғилган қўшниси ҳам газдан заҳарланиш оқибатида вафот этган, уларни қутқариш мақсадида ушбу қудуққа тушган яна икки нафар фуқаро заҳарли газдан нафас олиши оқибатида соғлиги ёмонлашиб, ҳушини йўқотган.
Сайхунобод туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан кўрсатилган ёрдами натижасида фуқаролар мурдаси ҳамда заҳарли газдан ҳушини йўқотганлар қудуқдан олиб чиқилган.
Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида икки фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган ва Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Сайхунобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ота-она ва уларнинг фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь