Сирдарёда 3 киши газдан заҳарланди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
27 Июнь
4344“Сирдарё сув таъминоти” АЖ Гулистон шаҳар филиалининг 3 нафар ходимларида номаълум заҳарланиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 27 июнь куни соат 10:00 да Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри “Боғишамол” МФЙ Гулистон кўчасида жойлашган 5-оқова сув ҳайдаш насосининг станциясидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур объектда “Сирдарё сув таъминоти” АЖ Гулистон шаҳар филиалининг 3 нафар ходимларида номаълум заҳарланиш ҳолати кузатилгани ва аҳволи оғирлашгани ҳақида хабар берилган.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида уларнинг бири Ҳ.И. вафот этган ва қолган икки нафар ходим З.Б. ҳамда Х.А. вилоят шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорларга кўра, уларнинг аҳволи ўта оғир даражада.
“Ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади. “Ўзсувтаъминот” АЖ жамоаси марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради”, дейилган хабарда.
LiveБарчаси