Сирдарёда 16 яшар қиз ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
21 Май 2022
10787Сирдарёда 16 ёшли қиз яшаш хонадонининг молхонасида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 май куни соат 10:00 атрофида Сирдарё тумани "Адолат" МФЙ Нурли йўл кўчасида яшаган Р.Р. яшаш хонадонининг молхонаси шифтига арқон билан бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.
Воқеа жойидан Р.Р. ўзини осишда фойдаланган арқон ашёвий далил сифатида олиниб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Айтиш жоизки, сўнгги вақтларда вояга етмаган шахслар, умуман ёшлар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Хусусан, жорий ой бошида Қашқадарёнинг ўзида икки нафар вояга етмаган 16 ва 14 ёшли қизлар ўзини осиб ўлдирди. Шунингдек, Фарғонада Корея халқаро университетининг (KIUF) икки нафар талабаси ўз жонига қасд қилди. Апрель ойи сўнгида эса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида талаба 4-қаватдан ўзини ташлаб, вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь