Қашқадарёда 16 ва 14 яшар қизлар ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
07 Май 2022
19299Қашқадарёда 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 май куни Қамаши туманидаги мактаблардан бирининг ўқувчиси бўлган 2006 йилда туғилган қиз ўз жонига қасд қилган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш доирасида мутасадди идоралар (мактаб, ИИБ ва МФЙ) ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Шунингдек, Қарши шаҳрида ҳам 35-умумий ўрта таълим мактабининг 2008 йилда туғилган ўқувчиси ўзини осиб, вафот этган.
Воқеа кеча, 6 май куни кечки соат 23:00 лар атрофида қизнинг яшаш хонадонида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси текширув ўтказмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь