Фарғонада икки нафар талаба ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
29 Апрель 2022
24704Фарғонада Корея халқаро университетининг (KIUF) икки нафар талабаси ўзини осиб, ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Унга кўра, икки талаба (йигит ва қиз) Фарғона шаҳрида жойлашган МФЙ ҳудудидаги фермер хўжалиги ер майдонидаги тут дарахтига арқондан сиртмоқ ясаб, ўз жонларига қасд қилган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида ҳар икки талаба ўлимига “бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфикция” сабаб бўлгани қайд этилган. Ҳолат юзасидан бир эмас, икки бор терговга қадар текишириш ўтказилган.
Дастлаб, Фарғона шаҳар прокуратураси катта терговчиси томонидан ўтказилган текшириш якуни бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Мазкур қарор Фарғона вилоят прокуратураси томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текшириш ўтказиш ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиш Фарғона шаҳар прокуратурасига юклатилган.
Қайта текшириш жараёнида ҳолат батафсил ўрганилган, шунингдек ҳодиса содир бўлган вақтга қадар даврни хронологик тезкор йўллар билан тиклаш мақсадида марҳум ва марҳуманинг ҳаракат йўналишларини аниқлаш учун жамоат жойлардаги видеокузатув камералари бирма-бир ўрганилган.
Унга кўра, талабалар жиноят қурбони бўлганига оид важлар ҳамда бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаган.
Иккинчи бор ўтказилган терговга қадар текшириш натижаларига кўра қабул қилинган (жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор) яна бир бор вилоят прокуратурасида ўрганилган ва уни бекор қилиш учун асослар топилмаган.
LiveБарчаси