Сирдарёда 104 мрлд сўмлик пахта ноқонуний сотилгани аниқланди

3-саҳифа

image
Сирдарё вилоятида 100 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги пахта толасини ноқонуний тарзда тўғридан тўғри шартномалар асосида сотган корхонага нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, қўмитанинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тақиқлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида “White gold klaster” МЧЖ томонидан 104 млрд сўмлик 5 000 тоннадан ортиқ пахта толаси маҳсулотни биржа савдоларисиз тўғридан тўғри шартномалар асосида сотилгани аниқланган.

Шунингдек, ушбу маҳсулотни биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда нархларини юқори қўллаш натижасида жами 700 млн сўмдан ортиқ асоссиз даромад олганлик ҳолатлари ҳам аниқланган.

Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан “White gold klaster” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 205 тонна ун маҳсулотини биржа савдоларисиз 634 миллион сўмга сотган корхонага нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилган эди.

Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг