Сирдарёда 10 кун олдин бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси каналдан топилди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2023 18272 2 дақиқа
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 10 кун олдин бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси каналдан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Гулистон шаҳрида фуқаро М.Н. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 1974 йилда туғилган синглиси А.С. жорий йилнинг 12 ноябрь куни хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини билдирган.
Шу йилнинг 22 ноябрь куни фуқаро З.Х. шаҳар ИИБнинг навбатчилик қисмига қўнғироқ қилиб, Гулистон шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналининг 53 километридан аёл фуқаронинг мурдасини кўрганини айтган.
Ҳодиса содир бўлган жой процессуал тартибда кўздан кечирилиб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.
Текширув давомида А.С.нинг мурдасини таниб олиш учун амакисига кўрсатилганда, амакиси аёлнинг кийим-кечакларидан, қош-кўзларидан ва қорин соҳасидаги чандиғидан таниб олган.
Бундан ташқари, бедарак йўқолган фуқаро С.А.нинг мурдаси ташқи томондан кўздан кечирилганда тан жароҳатлари йўқлиги маълум бўлган ва мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот тақдим қилинади”, дейди Бош прокуратура матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 51 ёшли эркак ва унинг 49 ёшли турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
Live
Барчаси