Сирдарё ҳокимлиги 477,9 млнлик “тойчоқ”дан воз кечди

Жамият

image

Аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокимлиги 477,9 млн сўмга KIА Sorento Comfort автомобилини харид қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Вилоят ҳокимлиги ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгани сабаб автомобиль етказиб бериш тўғрисида компания билан тузилган шартномани бекор қилди.

“Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлиб, тармоқ фаоллари ўз қарашларини баён этди. Кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда ҳокимлик ҳамда автомобил етказиб берувчи автосалон ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Қайд этилишича, мазкур маблағлар маҳаллий бюджетга тикланган ҳолда вилоятдаги эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган оилаларни янада қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасига йўналтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг