Сирдарё ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
07 Апрель 2023
8870Раҳимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Раҳимжон Бобоев Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
2022 йил ноябрь ойи охирларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Акмал Маҳмудалиев зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилган эди. Вилоятнинг аввалги ҳокими Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.