Синовларда юқори балл олган ўқитувчиларга 70 % қўшимча устама тўланади

Жамият

image

Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади. Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларга қўшимча 70 фоиз устама тўланади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида маълум қилинди.

Муаллимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш албатта давом эттирилиши таъкидланди.

Мисол учун, олий тоифали биология ўқитувчиси ўз фани бўйича халқаро сертификати бўлса – 50 фоиз, директор жамғармасидан 40 фоизгача ва янги талабга жавоб берса, яна 70 фоиз устама олади. Шу тариқа унинг умумий ойлик маоши 4 миллион 500 минг сўмдан 12 миллион сўмга етади.

Билдирилишича, ўқитувчилар учун 1 минг доллар маош бугун реал ҳодисага айланиб бораётганини шу мисолда яққол кўриш мумкин. Қайд этилишича, ўқитувчиларга маҳорати ва эришган ютуқларига қараб тўланадиган устамалар сони 3 тадан 17 тага оширилди.  Ўз устида астойдил ишлаган, хорижий сертификат олган 6 минг ўқитувчи 10 миллион сўмдан зиёд маош олмоқда. 2020 йилда бундай ўқитувчилар 102 нафар бўлган.

Албатта, бу ҳали етарли эмаслиги, лекин ушбу рақам кейинги икки йилда 5,3 баробар ошгани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг