Ўзбекистонда ҳар тўрт ўқитувчидан уч нафари аёллар – статистика

Local

−

image

Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида 577,7 минг нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025/2026 ўқув йили бошига тегишли бўлиб, ўқитувчилар сони ўтган ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга кўп. Бу 2,3 фоизга ошганини билдиради.

Жами ўқитувчиларнинг 418,8 минг нафари аёллар, 158,9 минг нафари эса эркаклардир. Статистикада ўриндошлик асосида ишлаётганлар ҳисобга олинмаган.

Ҳудудлар кесимида ўқитувчилар сони бўйича Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари етакчилик қилмоқда. Ҳар икки вилоятда 65,1 минг нафардан педагог фаолият юритади. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти 60,6 минг нафар ва Сурхондарё вилояти 52,3 минг нафар билан қайд этилган.

Бошқа ҳудудлардаги кўрсаткичлар қуйидагича:
Андижон вилояти – 46,3 минг нафар;
Наманган вилояти – 42,6 минг нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси – 40,7 минг нафар;
Тошкент вилояти – 40,2 минг нафар;
Хоразм вилояти – 35,1 минг нафар;
Тошкент шаҳри – 34,1 минг нафар;
Бухоро вилояти – 33,4 минг нафар;
Жиззах вилояти – 25,7 минг нафар;
Навоий вилояти – 22,3 минг нафар;
Сирдарё вилояти – 14,2 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида педагоглар билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends