Си Цзиньпин Қозонга боради
Олам
−
24 Август
6699Хитой раҳбари Си Цзиньпин октябрь ойида Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй маълум қилди.
“Ташриф ва саёҳат режалаштирилган, у саммитда иштирок этади”, дейди Хитой элчиси.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат раҳбарининг Россияга ташрифи ҳақидаги маълумотни ҳали тасдиқламаган.
Маълумот учун, саммит 22-24 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
BRICS ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларини ўз ичига олади. Яна бир қатор давлатлар ташкилотга аъзо бўлиш истагини билдирган. BRICS’ни яратиш Россия ташаббуси билан бошланган.
Ташкилот форматидаги биринчи вазирлар учрашуви 2006 йил 20 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Озарбайжон BRICS’га кириш учун расман ариза топширган эди. Россия Президенти Владимир Путин эронлик мавқедоши Масъуд Пезешкиённи ҳам Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида иштирок этишга таклиф қилганди.