Швейцарияни 2021 йилдан янги Президент бошқарадиган бўлди
Олам
−
09 Декабрь 2020
3440Швейцария иқтисодиёт, таълим ва фан федераль департаменти (вазирлиги) раҳбари Ги Пармелан 2021 йилдан мамлакат Президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Швейцария парламентининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинган.
Таъкидланишича, 9 декабрь куни Пармелан учун парламентнинг икки палатаси – Миллий кенгаш ва Кантонлар кенгаши овоз берган. Ушбу овоз бериш расмий характерга эга эди, чунки анъанавий равишда мамлакатнинг янги президенти илгари вице-президент бўлиб ишлаган бўлиши керак.
Парламентга хабарига кўра, Пармелан 202 та овоздан 188 тасини олган. Швейцария ташқи алоқалар федераль департаменти (ташқи ишлар вазирлиги) раҳбари Игнацио Кассис 2021 йилдан Швейцариянинг вице-президенти сифатида фаолият юритади.
Пармелан 61 ёшда бўлиб, у 2016 йилдан бери ҳукумат таркибида ишлаб келмоқда. У 2018 йил охиригача мудофаа, фуқаро муҳофазаси ва спорт федераль бўлимини бошқарган. 2019 йил бошидани буён Иқтисодиёт, таълим ва фан вазирлигининг раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Швейцария ҳукумати (немисча Bundesrat, французча Conseil fédéral - "Федерал Кенгаш") "Федерациянинг энг юқори бошқарув ва ижро этувчи органи"дир. Швейцария Конституциясининг 175-моддасида ҳукумат Швейцария фуқаролари бўлган ва Конфедерация Парламенти томонидан 4 йилга сайланадиган 7 тенг аъзодан иборат эканлиги белгилаб қўйилган. Бошқача қилиб айтганда, Швейцария Президенти "шу 7 нафар тенг аъзодан биринчи" (primus inter pares) ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь