Швейцария компанияси Ўзбекистоннинг учта компанияси акцияларини қўлга киритди

Жамият

image

Leman Services et Investissements(Швейцария) шўъба компанияси ҳисобланган Leman Capital хабарига кўра, у Ўзбекистондаги учта компания акциялари ишончли бошқарувига эга бўлган. Бу Integra Eurasia билан шартнома асосида амалга оширилди.

Швейцария инвестиция компанияси қуйидаги компанияларнинг акциясини эгалик қилади:

“Ўзпаравтотранс” АЖ(104 544 дона, устав фондининг 26,5 фоизи);

“Бухоронефтегазпармолаш” АЖ(1 003 576 дона, 23,4 фоиз);

“Ўзпартампонаж” АЖ(816 200 дона, 9,66 фоиз).

Leman Capital бош қароргоҳи Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган Leman халқаро молия гуруҳининг бир қисми ҳисобланади. У Ўзбекистондаги фаолиятини 2018 йилда бошлаган. У Leman гуруҳи технологиялари ва ресурсларидан фойдаланган ҳолда корпоратив молия, брокерлик бизнеси, инвестициявий консультация ва активларни бошқариш соҳасида етакчига айланишни ўзининг асосий вазифаси деб билади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Швейцария

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг