Швециядан 21 нафар ўзбекистонлик қайтарилди (видео)
Жамият
−
13:45 2702 1 дақиқа
Кеча, 11 февраль куни кечки пайт бортида 21 нафар ўзбекистонлик бўлган чартер рейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаролар Швецияга белгиланган тартиб-қоидани бузган ҳолда кириб, мамлакат ҳудудида миграция қонунчилиги талабларига риоя қилмасдан юрган.
Парвозни ташкил этиш Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги натижасида амалга оширилган. 11 февраль куни чартер рейс орқали 21 киши Ўзбекистонга қайтарилган.
Тошкентга етиб келган йўловчиларни Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари кутиб олган. Фуқаролар ватанга қайтишда кўрсатган ёрдами ва қўллаб-қувватлаши учун мамлакат раҳбарияти ва мутасадди идораларга миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мигрант Ўзбекистоннинг Будапешт шаҳридаги элчихонаси томонидан Хорватияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бориб, фирибгарлар тузоғига тушиб қолган ўзбекистонликлар ортга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов