Швециядаги квартирадан ўзбекистонлик эркак жасади топилди

Жамият

image

Швеция пойтахти Стокгольм шаҳридаги квартирадан 35 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Германиядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21 июнь куни 1983 йил 10 сентябрь куни туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмалхон Чўлиев ижарага олинган квартирада вафот этган.

Ҳозирги вақтда маҳаллий полиция ўлим сабабини текширмоқда. 

Элчихона Швеция полициясига мазкур ҳолат бўйича маълумот тақдим этишни сўраб расмий талабнома жўнатган. Шунингдек, дипломатик ваколатхона марҳум жасадини Ватанга қайтариш масаласи юзасидан ўзбек диаспораси вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция Элчихона

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг