Швецияда ноодатий танлов эълон қилинди: оролни 1 йилга ютиб олиш мумкин
Олам
−
17 Февраль 416 1 дақиқа
Швециянинг расмий туризм ва саёҳат бўйича маълумотлар портали – “Visit Sweden” ноодатий танлов эълон қилди. Энди бешта хусусий оролда бир йил яшаш ҳуқуқини ютиб олиш мумкин. Ушбу ташаббусдан мақсад “табиатдаги эркинлик ва масъулиятнинг шведона талқини”ни дунёга кўрсатиш. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Танлов ғолиблари орол эгасига айланмайди, уларга бир йилга фойдаланиш ҳуқуқи ва “расмий орол қўриқчиси” мақоми берилади. Бу даврда лагерь қуриш, сузиш, дўстларни таклиф қилиш мумкин, бироқ ёввойи табиат ва атроф-муҳитга зарар етказмаслик шарт. Швецияда “Жамоат кириш ҳуқуқи” қонун билан кафолатланган, яъни бошқа одамлар ҳам оролга кириши ёки у ер орқали бошқа жойга ўтиши мумкин.
Ютуққа Медбадан, Флисан, Сторбергет, Тжувҳолмен ва Марстен ороллари қўйилган. Соврин икки кишига берилади ва бориб-келиш авиачиптасини ҳам ўз ичига олади. Танлов 18 ёшдан ошган барча халқаро сайёҳлар учун очиқ, бироқ миллиардерлар бу тоифага кирмайди. Кампания ҳашаматни бойлик билан эмас, сукунат ва соддалик билан ўлчашни таклиф этмоқда.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль