Швецияда Қуръон ёқиб юборилиши ортидан тартибсизлик бошланди
Олам
−
29 Август 2020
30207Швецияда фаоллар Қуръонни ёқиб юборгани сабабли аҳоли ўртасида тартибсизликлар келиб чиқди. Тартибсизликлар натижасида полиция ходимлари жабрланган. Бу ҳақда Швециянинг СВТ телеканали хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, аҳоли ўртасида тартибсизликлар Мальма шаҳрида кеча, 28 август куни бошланган. Aввалига тартибсизлик иштирокчилари “петарда”лар портлатишган. Йиғилганлар автоуловларнинг шиналари ва ахлатларни ёқиб юборишган ҳамда полицияга қарата тошлар отишган. Бир нечта полиция машиналари ва қутқарув воситаларига зарар етган.
Хабарга кўра, 20 га яқин фуқаро ҳибсга олинган. Бундан ташқари бир неча полиция ходими енгил жароҳат олган. Аҳоли орасида қурбонлар ҳақида ҳали маълумот берилмаган. Тартибсизлик ўтказилган жойга Имом келган ва одамларни тинчлантирган. Вазият эса ҳозирда барқарорлашган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси