Швеция маликаси коронавирусга қарши курашга киришди

Олам

image

Швед маликаси София коронавирус билан курашишда ёрдам бериш учун Стокгольмдаги Софиахеммет касалхонасида иш бошлади. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда маликанинг биринчи “иш” кунидаги фотосуратлар пайдо бўлди. София унда махсус жарроҳлик костюмида бўлиб, жилмайиб тургани акс этган.

Таъкидланганишича, София уч кунлик тегишли курсларни ўтаган. Мамлакатда қўшимча тиббий ходимлар пандемия туфайли шифокорларга ёрдам беришни бошлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Швецияда коронавирусга 12 540 нафар одам чалинди. 550 бемор шифо топган бўлса, 1 333 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Швеция

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг